Жамият | 11:45 / 09.03.2016
2520
1 дақиқада ўқилади

Хитой фуқароси АҚШда заҳар сотиб олмоқчи бўлгани учун 16 йилга қамоққа ҳукм қилинди

Хитой фуқароси АҚШда интернет орқали заҳар моддасини сотиб олишга урингани учун 16 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар бермоқда Рейтер.

Агентлик берган маълумотга кўра, Нью-Йорк университетининг собиқ талабаси Лэ Чену Манхэттен федерал суди ҳакамлари томонидан ўтган йилнинг август ойида қурол мақсадида узоқ муддатга фойдаланиш учун заҳарли модда сотиб олганлиги туфайли айбдор, деб топилган эди.

Прокурорнинг сўзларига кўра, 2014 йилда хитойлик талаба интернет орқали "Dark_Mart" деб номланган фойдаланувчидан заҳарли модда сотиб олишга уринади. Аслида бу фойдаланувчи федерал қидирув бюроси ходими бўлади. У заҳарли моддани “ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганларга ўлимга элтувчи содда усул” тариқасида сотишни режалаштиргани маълум бўлган.