Йўловчилар қуёш тутилишига гувоҳ бўлиши учун Alaska Airlines самолётининг парвози кечиктирилди
Alaska Airlines авиакомпанияси Анкорижадан Гонолулуга учаётган самолёти парвозини 25 дақиқага кечиктирди. Компания матбуот хизмати хабарида айтилишича, бунга йўловчиларнинг қуёш тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишларига имкон яратиб бериш ташаббуси сабаб бўлган.
Астроном Жо Рао бир неча ой олдин бу самолётда 25 дақиқа кеч парвозга чиқса, қуёш тутилишини аниқ томоша қилиши мумкинлигини аниқлаганди.
Шундан сўнг Alaska Airlines бошқа йўловчилардан ҳам парвоз жадвалини ўзгартириш бўйича талаблар ола бошлади. Раодан ташқари бу самолёт бортида бошқа астрономлар ҳам бўлишган ва 2 дақиқа давомида Ой сояси Ер юзасига етиши, унинг гардиши эса Қуёш гардишини буткул қоплашига гувоҳ бўлишди.
Man books a flight just to get the best view of the total solar eclipse from the sky: https://t.co/QtjxeLrN98 pic.twitter.com/q4u774mCNB
— ABC News (@ABC) 8 марта 2016 г.
ABC News нашри хабарида айтилишича, бу астрономлар қуёш тутилишини кўриш учун парвоз жадвалини ўзгартириши бўйича илк ҳодиса эмас. 1990 йилда Trans Air авиакомпанияси самолёти ҳам йўловчилар қуёш тутилишига гувоҳ бўлишини таъминлаш учун 41 дақиқа кечикиб парвоз қилганди.