Америкалик ўсмирларнинг Windows 95ни кўргандаги ҳайратлари
Windows 95 операцион тизими пайдо бўлганидан сўнг дунёга келган америкалик ўсмирлар ушбу тизим билан учрашганида қандай ҳолатга тушишлари видеотасвирга олинди.
Хўш, улар ўша даврнинг машҳур компьютерига қандай муносабат билдиришди? Жуда катта, ноқулай монитор ва тизимли блок - албатта ғайриоддий таассурот қолдириши табиий ҳолат. Лекин энг қўрқинчлиси олдинда – тизимнинг юкланиши шу қадар узоқ давом этадики, бу вақт давомида тезда қандайдир егулик истеъмол қилиш истаги пайдо бўлади. Нима ҳам деймиз, 1995 йиллар нафаси, Wi-Fi мавжуд эмас (ахир интернетга қандай кирамиз?!!) ва ташқи дунё билан алоқага чиқиш учун қандайдир сирли "модем" керак бўлади. Бироқ бу ҳаммаси эмас. Ўсмирларга Windows 95 ОТ пайдо бўлгунга қадар бирон бир вазифани бажариш, белгиланган дастурларни ишга тушириш учун махсус коддан фойдаланилувчи DOS ишлатилгани ҳақида сўзлаб беришди. Ҳаёт мураккаб бўлган ва барини йўлга қўйиш учун маълум бир вақт, мустаҳкам асаб ва хотира талаб этилган. Замонавий авлод энди бу каби нарсаларни тушуниши бироз мушкул. Уларнинг қанчалик таъсирланганини эса яхшиси ролик орқали томоша қилган маъқул.