Жамият | 18:17 / 10.03.2016
3679
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик ҳар бешинчи бола мевалар дарахтда пишишидан бехабар

Маълумотларга кўра, австралиядаги ҳар тўртинчи бола қаймоқ сигир сутидан олинишини билмайди, ҳар бешинчи бола эса мевалар дарахтда пишишидан бехабар. Бу хусусида янги тадқиқотларга асосланиб, Daily Mail хабар бермоқда.

Шунингдек, 40 фоиз австралиялик болакай тухум қайнатишни билмайди. Бундан ташқари, мамлакатнинг ҳар тўртинчи ёш фуқароси оиласи билан доимий равишда ўтириб, кечки овқатни емас экан.

Мутахассислар 1000 нафар болани ўрганишди. Уларнинг икки-уч нафари янги маҳсулотларни эмас, балки қайта ишланганларини маъқул кўришади.

Экспертларнинг айтишича, ҳар тўртинчи австралиялик бола ортиқча вазн ва семизликдан қийналади. Шунинг учун болаларни тўғри овқатланишга ўргатиш жуда зарур саналади.