Жаҳон | 10:48 / 10.03.2016
2140
1 дақиқада ўқилади
Бразилиянинг собиқ президентига коррупция иши бўйича айблов қўйилди
Сан-Паулу прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Инасиу Луле да Силвага давлат маблағларини ювиш иши бўйича айблов қўйди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Прокуратура вакили собиқ президент айнан нимада айбланаётганини аниқлаштириб ўтмади.
Шунингдек, собиқ президентнинг оиласи Гуаружа шаҳри соҳилида декларация қилинмаган квартирага эгалик қилишда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ Бразилия президенти Дилма Русеф да Силванинг ёнига ташриф буюриб, уни қўллаб-қувватлов билдирган.
4 мартда полицияда сўроқ қилингандан кейин да Силвага ҳеч қандай айблов эълон қилинмаганди.