Британиялик олимлар мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетишига қарши бўлишмоқда
Лондон қироллик ҳамжамиятининг 150 нафардан ортиқ етакчи олимлари, жумладан физик Стивен Хокинг Буюк Британияни Европа Иттифоқи таркибидаги ўрнини сақлаб қолишини маъқуллаб хат ёзишди. Хат матни The Times газетасида эълон қилинган.
Илм-фан вакилларининг фикрига кўра, илмий-тадқиқотларни олиб боришни эркин ҳаракатни чеклаш фанга салбий таъсир ўтказиши мумкин. Улар мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши Британия учун фалокатли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.
Шунингдек, олимлар Швейцариянинг муҳожир ишчиларга нисбатан жорий қилган чеклови натижасида иқтидорли олимларнинг мамлакат ҳудудига келмай қўйгани ва бу илм-фанга салбий таъсир кўрсатганини мисол қилиб келтириб ўтишган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Британиядаги 200дан ортиқ етакчи компания раҳбарлари ЕИ таркибида қолишни маъқуллаб хат ёзишганди.