Жамият | 15:01 / 10.03.2016
6348
1 дақиқада ўқилади

Бугун Тўти Юсупова, Йозеф Блаттер, Чак Норрис ва Шерон Стоунга аталган

10 март—жорий тақвим бўйича 2016 йилнинг 69-куни.

ВОҚЕАЛАР:

1993 йил. Тошкент давлат шарқшунослик институтида Кореяшунослик факультети очилди.

1535 йил. Испан денгизчилари Галапагосс оролларини очишди.

1862 йил. АҚШда биринчи қоғоз пуллар муомалага чиқарилди.

1876 йил. Александр Белл илк бор қўшни хонадаги ёрдамчиси Томас Уотсон билан телефон орқали мулоқот қилди.

1880 йил. Рус физиги А. Г. Столетов фотоэффектни кашф этди.

БУГУНГИ САНАДА ТУҒИЛГАНЛАР:

1772 йил—немис файласуфи ва ёзувчиси Фридрих Шлегель,

1936 йил—ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер,

Ўзбекистон халқ артисти, актриса Тўтихон Юсупова,

1940 йил—машҳур Голливуд киноюлдузи, жанг санъати устаси Чак Норрис,

Ва 1958 йил—таниқли актриса Шэрон Стоун 10 март санасида таваллуд топган.