Жаҳон | 09:35 / 10.03.2016
2458
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған Украинага гуманитар лойиҳалар учун 10 млн доллар ажратилишини эълон қилди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина президенти Пётр Порошенко билан қўшма матбуот-анжуманида Туркия Украинага гуманитар лойиҳаларга 10 млн доллар ажратишини маълум қилди, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.
"Биз ниҳоят гуманитар лойиҳаларга 10 млн доллар ажратиш ҳақидаги ваъдамизни бажармоқдамиз. Бизнинг турли моддий лойиҳаларимиз давом этмоқда ва Украинага кўмагимиз барча соҳаларда ва тармоқларда давом этади", деб айтди Эрдўған.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Украина ва Туркия 2016 йилда икки давлат ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича музокараларни охирига етказиб, келишув тузишлари кераклигини айтганди.