Иқтисодиёт | 14:47 / 10.03.2016
2846
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқдаги Хитой инвестицияси 23 млрд долларга етди

Евроҳудуд ва АҚШдаги Хитой инвестициялари ҳажми рекорд даражада ошиб бормоқда. Бу борадаги кўрсаткич АҚШда 15 млрд, Европада 23 млрд долларга етди. Бу ҳақида Baker & McKenzie юридик фирмаси ва Rhodium Group консальтинг гуруҳи маърузалари асосида Financial Times хабар берди.

Хитойда кузатилган иқтисодий пасайишга қарамай, Европадаги кўрсаткич 28% фоизга, АҚШда эса 17% фоизга ошган.

Маблағларни жалб қилиш борасида Италия етакчи. Pirelli ва ChemChina компаниялари ўртасидаги келишувга мувофиқ, мамлакатга $7,9 млрд доллари миқдорида маблағ кириб келган бўлса, Франциядаги кўрсаткич $3,6 млрд долларини ташкил қилган.