Фан-техника | 21:17 / 10.03.2016
4758
1 дақиқада ўқилади

iPhone ишини тезлатиш усули топилди

iPhone ва iPad қурилмаларининг тезроқ ишлаши учун уларнинг интерфейсидаги анимацияни ўчириб қўйиш керак. Бундай усулни 9to5mac нашри аниқлади.

Материал муаллифларнинг айтишича, қурилмалар ишини тезлатиш операцион тизимдаги хато натижаси бўлган.

Анимацияни ўчириш учун созланмаларга кириб, "универсал кириш" (универсальный доступ) менюсига ўтиб, Assistive Touch белгисини фаоллаштириш керак. Бундан кейин белгини дисплейнинг ўнг пастки бурчагига кўчириш керак ва Spotlight кидирувидан фойдаланиш керак.

Белги қидирувда пайдо бўлган клавиатура устида кўтарила бошлайди ва бундан кейин дастурлар саҳифасига ўтиш керак. Қурилма эгаларининг таъкидлашича, бу жараён тахминан 20 мартача бажарилгандан кейин керакли натижага эришилади.

Стандарт созланмаларга қайтиш учун қурилмани қайта юклаш лозим.