Исинбаева: «Энди спортчиларга гематоген ва аскорбинкани ҳам тақиқланг»
Таёқ билан сакраш бўйича икки карра олимпия чемпиони Елена Исинбаева мельдоний қабул қилишда айбланаётган Россия спортчиларини унинг бувиси ҳам шу дорини қабул қилишини таъкидлаб, уларни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида у ўзининг Instagramдаги саҳифасида эълон қилди.
«Ахир бу жуда кулгули. Менинг бувим ҳам мельдонийни охирги олти-етти йилдан бери қабул қилади, лекин «супербуви» бўлиб қолганлари йўқ. Уларга ҳеч қандай ғайритабиий хусусиятлар ва чидамлилик кўшилгани йўқ. Энди спортчиларга гематоген ва аскорбинкани ҳам тақиқлашларини кутиб қоламиз», - деб ёзган Исинбаева.
7-8 март кунлари бир қанча машҳур Россия спортчилари допинг қабул қилганликлари бўйича тортишув чиққан. Уларнинг орасида дунёнинг собиқ биринчи ракетка устаси бўлган Мария Шарапова, от чоптириш бўйича беш карра чемпион Павел Кулижников, 2014 йил Олимпиадасида эстафетанинг шорт-трек бўйича ғолиб бўлган Семен Елистратов, Сочи-2014 олимпия чемпиони фигурачи Екатерина Боброва, шунингдек, Россиянинг волейбол терма жамоаси ва «Динамо» ўйинчиси Александр Маркинлар ҳам бўлган.
Мельдонийнинг яратувичиси латвиялик Иван Калвиньш уни допинг деб ҳисоблашларига қарши чиқди. Унинг таъкидлашича, дори юракни зўриқишлардан сақлайди холос ва тақиқ инсон ҳуқуқларини бузилиши деб ҳисоблайди.