Жамият | 10:31 / 10.03.2016
5316
2 дақиқада ўқилади

Каmilla ва унинг “Дежавю”си

Хонанда Каmilla ва унинг "Pomidor entertainment" жамоаси эртакнамо ижод маҳсулини тайёрлашди. Қизиқ, бу ижод маҳсули эртакнамо бўлса, болалар учунмикан? Йўқ, эртаклар фақат болалар учун, десангиз адашасиз...

Гап шундаки, 14 февраль куни премьера қилинган ва кўплаб радиотингловчиларнинг севимли таронасига айланган “Дежавю” қўшиғига клип ишланди. Клип бир неча кунлардан сўнг тингловчилар эътиборига ҳавола этилади. Ҳозир эса хонанда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида клип тизери билан бўлишди.

Айтиш керакки, клипни тайёрлаш ишлари “Дежавю” қўшиғи ҳали мамлакатимиздаги радиостанцияларда янграмасиданоқ бошлаб юборилди.

Янги клипда ҳам фақат анимациядан фойдаланиладими ёки йўқми, деган саволга жавобни Каmilla клип тайёр бўлгунга қадар очиқ қолдиришга қарор қилди. Унинг айтишича, клип сюжетлари барча қизлар орзу қиладиган эртакларга асосланган.
Клип борасидаги бошқа маълумотлар сир сақланмоқда, бироқ бу клип жуда ҳам ўзгача бўлиши айтилмоқда. 

Реклама ҳуқуқи асосида