Жамият | 00:49 / 10.03.2016
5563
2 дақиқада ўқилади

Кенгуру-альбинос сайёҳ қизга "тажовуз қилди"

Австралиянинг Перте шаҳрида ноёб кенгуру-альбинос сайёҳ қизни ерга йиқитиб, уни бўйнини панжалари билан чирмаб, ундан бўса олишга ҳамда малла сочларини ўйнашга ҳаракат қилган. Бу ҳолат акс этган видео интернетда пайдо бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.

Ушбу воқеа Австралиянинг ғарбида жойлашган Caversham Wildlife табиат боғида содир бўлди. "Тажовузга учраган", Австралияда таҳсил оладиган асли АҚШлик қиз бу боғга дўстлари билан сайр қилгани келган. Кенгуру эса унга "бошқача кўз билан қараб", тажовуз қилган. Натижада қизнинг дўстлари кенгурини унинг устидан тортиб олишларига тўғри келди.

"Биз ҳар доим Николь бирор австралиялик ёқимтой йигит билан танишиши кераклигини айтиб ҳазил қилардик. Кўринишича, бу охир-оқибат юз берди", деб айтди қизнинг дўстларидан бири.

Аввалроқ Австралияда кенгуру иссиқдан қочиб, хусусий уйлардан бирининг ҳудудига кириб, у ердаги ҳовузда бир соатга яқин чўмилгани маълум қилинганди. Бироқ кенгуру ҳовуздан ўзгаларнинг ёрдамисиз чиқа олмаган. Уни учинчи уринишда ҳовуздан чиқариб олишга муваффақ бўлинган.