Жамият | 14:25 / 10.03.2016
9516
2 дақиқада ўқилади

Кун фотоси: Саҳродаги тошқин

9 март куни БААда кучли шамоллар билан бирга жуда қаттиқ ёғингарчилик бўлиб, катта шаҳарларнинг кўча ва йўлларини сув босиб қолди. Фақатгина Дубайнинг ўзида ёмон кўриш қобилияти ва йўллардаги қийин шароит туфайли 253 йўл-транспорт ҳодисалари рўйхатга олинган.

Мактаблар вақтинчалик ёпилган, Абу-Даби ва Дубай аэропортлари ҳамда фонд бозори фаолияти тўхтатилган, шунингдек, «Abu Dhabi Air Expo» кўргазмаси ёмғир туфайли бекор қилинган.

Бир йилда БААда тахминан 78-100 миллиметр ёғингарчилик кузатилади, аммо 9 март куни Ал-Айн шаҳрида 240 миллиметрлик ёғин рўйхатга олинган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари одатда ёғингарчилик кам бўлган минтақада содир бўлаётган воқеаларни суратга ва видеога олиб юклашган.