Жаҳон | 01:05 / 10.03.2016
3981
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Чеченистонда номаълум шахслар хорижлик журналистлар ва ҳуқуқ ҳимочиларига ҳужум қилишди

Чеченистонда номаълум шахслар хорижлик журналистлар ва ҳуқуқ ҳимочиларига ҳужум қилишди, деб хабар берди журналист Егор Сковорода твиттерда.

"Чеченистонда ҳуқуқ ҳимоячилари мобиль гуруҳига ҳужум қилинди, журналистлар ва ходимлар дўппосланди, уларнинг автомобили ёнмоқда", деб ёзди журналист.

"Медиазона" нашри маълумотларига кўра, Қийноқларнинг олдини олиш қўмитаси мобиль гуруҳи Ингушетиядан Грознийга кетаётганда йўлда ҳужумга учраган.

Ҳужум вақтида машинада қўмита ходими, ҳайдовчи ва "Медиазона" нашри, The New Times журнали мухбирлари ҳамда швециялик ва норвегиялик журналистлар бўлган.

Маълумотларга кўра, босқинчиларнинг сони 20 га яқинни ташкил қилган.