Фан-техника | 12:49 / 10.03.2016
16314
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда интернет тезлиги кескин тушиб кетиш сабаблари маълум қилинди
Бу борада тарқатилган ахборотга кўра, “Ўзбектелеком” АКнинг ҳамкорлари билан боғлиқ масала туфайли 10 март Тошкент вақти билан 00:00 дан 05:00 гача ва 11 март Тошкент вақти билан 01:00 дан 08:00 гача бўлган пайтларда интернет тезлиги кескин тушиб кетади.
“Ўзбектелеком” АК келтириб чиқарилган ноқулайлик учун узр сўрайди.
Маълумотларга кўра, 8 март куни Қозоғистон ҳудудидан ўтган магистраль кабеллар зарар кўрган. “Казахтелеком” бу ҳақда ҳеч нарса айтмаган, аммо 9 март куни “Казахтелеком” интернет алоқаси ёмонлашгани ва бунинг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилишини айтиб ўтган.