Ўзбекистон | 09:59 / 10.03.2016
10435
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун музлатгич камералари қурилади

Ўзбекистон ҳукумати 2016-2020 йилларда 325 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун музлатгич камералари қуришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати 2016-2020 йилларга хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Дастурда замонавий музлатгич камералари қуриш кўзда тутилган.

Дастурга кўра, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 2016 йилда 62 минг тонналик, 2017 йилда 64 минг тонналик, 2018 йилда эса 65 минг тонналик, 2019 йилда 66 минг тонналик, 2020 йилда 68 минг тонналик музлатгич камералари қуриш режалаштирилган.