Фан-техника | 15:07 / 10.03.2016
3454
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбектелеком» провайдерлар учун интернет-хизматлари таърифларини яна туширди
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016-йил 17-феврал кунидан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $136,34 га туширилганини маълум қилади, деб хабар беради компаниянинг расмий сайти.
Маълумотларга кўра жорий йилнинг ўзида нархлар уч маротаба туширилган. Тарифлар 1 Мбит/с. учун 13-январдан $156,24 гача, 1-февралдан 1Мбит/с. учун $141,94 гача, 17-февралдан 1Мбит/с. учун $136,34 гача арзонлаштирилган.
Компани ўтган йилда нархларнинг ўн етти марта туширилгани ҳақида маълум қилди.