Жаҳон | 21:59 / 10.03.2016
2101
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи виза тартибини енгиллаштиришни муҳокама қилмоқда
Қозоғистон ва Европа Иттифоқи вакиллари виза тартибини соддалаштириш имкониятини ва Қозоғистонга бозор иқтисодиётига эга давлат мақомини беришни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенкога асосланиб, ТАСС ахборот агентлиги хабар берган.
"Кун тартибида алоҳида ўрин Қозоғистон ва Европа Иттифоқи давлатлари учун виза тартибини енгаллаштириш истиқболларини ҳамда Қозоғистонга бозор иқтисодиётига эга давлат мақомини беришни муҳокама қилишга ажратилди", деб айтди Василенко.
Василенко музокаралар давомида алоҳида эътибор 2015 йил декабрда имзоланган кенгайтирилган шерикчилик ва ҳамкорлик ҳақидаги келишув салоҳиятини амалга ошириш истиқболларига ажратилганини таъкидлаб ўтди.