Жаҳон | 15:07 / 10.03.2016
5152
1 дақиқада ўқилади

Савченко Порошенконинг илтимосига кўра очликни тўхтатди

Украиналик учувчи, айни вақтда Россия судида бўлган Надежда Савченко ўзи эълон қилган очликни тўхтатди. Бу ҳақда унинг адвокати Николай Полозов твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, Савченко Украина президенти Петро Порошенконинг илтимосига биноан шундай қарор қабул қилган.

"Худога шукр, Надя Савченко очликни тўхтатди. Бунда президент Петро Порошенконинг сўзлари ва уни қўллаб-қувватлаган бошқаларнинг илтимослари таъсир кўрсатди.

Бундан олдинроқ, Порошенко Савченкони алмаштириш учун таклифларни кутиши ҳақида айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Савченко 4 март куни очлик эълон қилганди. У Донбассдаги мухбирларнинг ўлимида айбланмоқда. Прокурор унга 23 йиллик қамоқ жазоси талаб қилган.