Жамият | 23:32 / 10.03.2016
3443
2 дақиқада ўқилади

Смартфонлар ўз эгасини қулоқлар орқали танийди

Эндиликда смартфонлар ўз эгасини қулоқчинлар ва қулоқларининг шакли ёрдамида аниқлай олишлари мумкин. Ноёб биометрик шахсни аниқлаш технологиясини NEC компанияси тақдим этди.

Қулоқ чиғаноқлари тузилиши ҳар бир инсонда ноёб бўлганлиги сабабли, товуш қулоқ каналида ҳар хил акс-садо беради. Худди шу хусусият NEC компаниясининг қулоқчинларида қўлланилиб, қурилмада ўрнатилган махсус микрофон қулоқнинг ичидан келаётган аксдан товушни таҳлил килади. Бундай технология бир секунд ичида 99 фоиз аниқлик билан шахсни аниқлаш имкониятини беради.

NEC компаниясининг Media Processing Laboratories Corporation бош директори Шигеки Ямагатанинг сўзларига кўра, бундай янги технология қўшимча ҳаракатларсиз шахсни аниқлашга ёрдам беради. Аутентификация эса ҳаракатлар давомида қулоқчинлардан фойдаланган ҳолда ҳам амалга ошаверади.

NEC компанияси янги қурилмани тижорий мақсадда сотувга қўйиши 2018 йилга режалаштирилган. Лекин компания ҳозирги кундаги бармоқ изи технологиясидан бутунлай фойдаланмасликни таклиф қилмаяпти. Янги технологияни эса қўшимча ҳолатларда, мисол учун сирли қўнғироқларни амалга оширишда фойдаланиш мумкин, деган таклифларни киритмоқда.