Ўзбекистон | 20:55 / 10.03.2016
1675
1 дақиқада ўқилади

ТИВда Хитой элчиси билан Тошкентда ўтадиган ШҲТ тадбирларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди

10 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Хитойнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги даврида Тошкент шаҳрида бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш