Жаҳон | 17:23 / 10.03.2016
4087
1 дақиқада ўқилади

Туркия полицияси россиялик террорчи-ҳудкуш аёлни қидирмоқда

Туркияда полициячилари террорчи-ҳудкуш деб гумонланаётган россиялик Кристина Тихоновани қидирмоқда. Бу ҳақида Habertürk хабар бермоқда.

РИА «Новости»нинг ёзишича, Тихонова “Ислом давлати” террорчилар ташкилотига алоқадорликда гумон қилинаяпти.

Нашрнинг маълумотларига кўра, қиз 18 февраль куни Истамбулда бўлган. Кейинроқ Доғистондаги дўстларига “ўзини Туркияда портлатиб, жаннатга тушиши” ҳақида хабар берган.