Туркия ва Украина Қора денгизда биргаликда хавфсизликни кучайтиришни режалаштиришмоқда
Украина ва Туркия Қора денгиз авкаториясида хавфсизлик ва ҳимояни кучайтириш учун денгиз саноатини биргаликда ривожлантиради ва бу йўналиш икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлардан бири бўлади, деб хабар бермоқда "112 Украина" телеканали.
Бу ҳақда "Укроборонпром" концерни бош директорининг ташқи иқтисодий фаолият бўйича ўринбосари Денис Гурак Turkey Defence Week 2015 анжуманида айтиб ўтди.
Гуракнинг айтишича, концерн Украина мудофаа-саноат мажмуасига хорижий инвестицияларни жалб қилмоқчи.
"Укроборонпром" давлат концернининг ойдинлик ва очиқлик сиёсати Украина мудофаа-саноат мажмуасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва уни замонавий стандартларга мос ривожлантиришга қаратилган. Энг аввало, бу Украина қўшинларини замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлайди", деб айтди Гурак.