Спорт | 09:21 / 10.03.2016
3644
2 дақиқада ўқилади

Виллаш-Боаш «Зенит»нинг ЕЧЛни тарк этишига изоҳ берди

«Зенит» жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш ЕЧЛнинг нимчорак босқичида «Бенфика»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин питерликларнинг турнирни тарк этишига ўз изоҳини бериб ўтди.

«Бу жуда қайғули бўлди... Биринчи ўйинда бўлгани каби бу сафар ҳам охирги дақиқалар биз учун нохуш кечди. Ўша вазиятда Лодигин тўпга тегмаса, зарбанинг ўзиёқ голга айланар эди. Биз иккинчи таймда 40 дақиқа ҳужумда ўйнадик ва вазиятлар яратдик. Ўз уйимиздаги ўйинда биз устунлик қилдик. Турнирни тарк этиш жуда аламли.

Маурисиони ўйиндан олганим сабаби марказни кучайтириш эди. Юсупов бу ўринда жуда яхши ҳаракат қилади.

Кокорин жамоага қўшилганига кўп вақт бўлмади, лекин унга ишонч билдирдим.

Мен футболчиларга гол урганимиздан кейин хотиржамликка берилишни кўрсатма берганим йўқ. Аксинча, тезликни оширишни сўрадим. Футболчиларни хатолари учун айбламоқчи эмасман. Бугун рақиб дарвозабони аъло даражада ўйнади.

Бизда эса 2,5 ойдан ортиқ танаффус бўлди. Россия чемпионатидаги қишки танаффус рақибга қўл келди. Бу Россиядаги барча жамоаларнинг муаммоси.

«Бенфика» турнирда қанчалик узоққа боради дейсизми? Бу савол менга эмас, ахир мен «Порту» мухлисиман.

Умуман икки катта рақиб тўқнашди. «Бенфика» сал кучлироқ бўлиб чиқди», дейди Виллаш-Боаш.