Жаҳон | 23:00 / 10.03.2016
4592
1 дақиқада ўқилади
Хитойда балиқчилар қишлоғи печак билан қопланди
Хитойнинг Шенгси архипелаги 394та оролдан ташкил топган бўлиб, улардан бор-йўғи 18тасида одам яшайди. Бу оролларни маҳаллий ўсимликлар фаол равишда қоплаб олмоқда.
Бир балиқчилар қишлоғи сайёҳлар орасида печаклар (чирмовуққа ўхшаб ўсадиган ўсимлик) билан буткул қоплаб олинган кимсасиз уйлари билан оммалашиб кетди. Баъзи уйларнинг фақатгина деразалари кўриниб туради.
Бу уйларга назар ташлаганда, улар худди декоратив бўлиб, уларда аввал ҳеч ким яшамагандек кўринади.