Спорт | 00:44 / 10.03.2016
3478
1 дақиқада ўқилади

"Зенит" ўз майдонида "Бенфика"га ютқазиб, Чемпионлар Лигасини тарк этди

Санкт-Петербургда Чемпионлар Лигасининг нимчорак финал босқичида "Зенит" ва "Бенфика" ўртасидаги жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Лиссабон жамоаси 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди. Португалияда ўтган 1-учрашувда ҳам "Бенфика" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа португаллар икки учрашув натижасига кўра чорак финалга йўл олдилар.

"Зенит" сафида Халк 69-дақиқада ҳисобни очди. Португаллар 2-бўлим тугашига 5 дақиқа қолганда Николас Гайтан голи эвазига ҳисобни теглаштиришди ва қўшимча вақтда Андерсон Талиска голи эвазига ғалабани қўлга киритишди.

Чемпионлар Лигаси. 1/8 финал. 2-учрашув
Зенит – Бенфика – 1:2
Голлар: Халк, 69 (1:0); Гайтан, 85 (1:1); Талиска, 90+6 (1:2).