Ўзбекистон | 16:27 / 11.03.2016
2007
1 дақиқада ўқилади

“Сиз давлат статистика органларида коррупцияга дуч келганмисиз?”

Давлат статистика қўмитаси ўз расмий сайтида фуқароларни 10 март-10 апрель кунлари коррупцияга қарши мониторинг доирасида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишга таклиф қилмоқда.

Мазкур сўровноманинг мақсади тизимдаги коррупция ҳолатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш ва унинг натижалари бўйича коррупция даражасини пасайтириш усулларини излаш экани айтилган.

“Ўз навбатида, сўровноманинг аноним ҳисобланиши, респондентнинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда кўрсатилмаслиги ва саволларга берилган жавоблар фақат умумлаштирилган ҳолда ишлатилиши, шунингдек жавобларингиз Сизга ёки бошқа шахсга қарши ишлатилишига асло йўл қўйилмаслиги кафолатланади”, дейилади манбада.