Афғонистон газ саноати ривожланишининг бош режасини ишлаб чиқди
Афғонистон ҳукумати газ саноатини ривожлантириш бош режаси устида олиб борилган уринишлар охирига етганини маълум қилди.
Мазкур лойиҳага ҳомийлик қилаётган Осиё тараққиёт банки маълумотларига кўра, ушбу асосий режа 20 йиллик (2015-2035 йиллар) вақт оралиғини қамраб олади, деб хабар беради Afghanistan.ru.
Бош режа мамлакатнинг газ саноати соҳасида молиявий имкониятлари ва эҳтиёжларини ўрганиш, иқтисодиётнинг турли сегментларидаги газ нархи ҳамда транзит ва экспорт таҳлили, тегишли вазирликка монанд мутахассислар тайёрлаш,бошқа мамлакатлар тажрибаларини таҳрир қилиш каби вазифаларни қамраб олади.
Афғонистон нефть ва кон саноати вазири Довуд Шоҳ Сабо матбуот конференциясидаги нутқида ушбу режани тузиш учун 1,7 миллион доллар сарфланганини маълум қилди.