Андижон шаҳрида “UCell — Қувонч Макони” болалар майдончаси фойдаланишга топширилди
UCell мобил алоқа операторининг йирик ижтимоий ташаббусларидан бири Ўзбекистон аҳлини қувонтиришда давом этмоқда. Барча учун қадрли Наврўз байрами тантаналари арафасида компания ўзининг ёш дўстларини хурсанд қилди.
Алоҳида қайд этиш жоиз, Андижон шаҳридаги “UCell — Қувонч Макони” лойиҳаси шаҳар аҳолиси учун ягона совға бўлгани йўқ. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳам лойиҳада қатнашди ва ҳамжиҳатликдаги меҳнат самараси ўлароқ 2-кичик туманда янги баскетбол майдончаси ҳам фойдаланишга топширилди, шунингдек, оилавий дам олиб, ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган ҳудуд ободонлаштирилди.
Родика Вербенюк, UCell’нинг корпоратив коммуникациялар бўйича директори шундай дейди: “Умумий концепцияга қарамай, ҳар бир “UCell — Қувонч Макони” лойиҳаси ўз руҳи ва такрорланмас ўзига хослигига эга. Бугун Андижон шаҳрида ҳақиқий байрам! Соғлом авлодни вояга етказиш учун янги майдончалар фойдаланишга топширилди, байрамона сумалак эса алоҳида совға бўлди. Шу муносабат билан, маҳаллий маъмурият ва аҳолининг баҳамжиҳат, дўстона, оилавий фаолиятини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Андижон шаҳридаги болалар учун уюштирилган бугунги байрам — бунга ёрқин далилдир”.
“Майдончанинг очилишини сабрсизлик билан кутаётган эдим. Қурувчилар қандай иш олиб бораётганини кўриб, кун санадим. Бу майдонча айнан бизнинг ҳовлимизда қурилганидан жуда хурсандман. Энди бизнинг болалар майдончамиз ҳам, баскетбол ва волейбол ўйнаш учун алоҳида майдонимиз ҳам бор”, — деди фахр ва ифтихор билан 8 ёшли Рустам. У биринчилардан бўлиб янги арғимчоқларда учиб кўрди.
“Энди фарзандларимизнинг ёқимли, энг муҳими, хавфсиз ҳордиқ чиқаришидан хавотирланмасак ҳам бўлади. Биз бундай майдонча, бундай илғор технологиялар ҳақида фақат орзу қила олардик, холос, — дейди андижонлик Мақсуд ва Нурангиз Исмоиловлар. — Биз қўшни уйда истиқомат қиламиз. Ҳовлимизда болалар кўп ва улар бундай совғадан жуда ҳам мамнун”.
Бундан ташқари, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи Мафтуна Ғуломованинг фикрича, болалар майдончаси ва унинг атрофидаги ободонлаштирилган ҳудудда оилавий дам олиш учун муносиб шароитлар яратилган.
Ҳозиргача “UCell — Қувонч Макони” лойиҳаси доирасида 10 та болалар майдончаси фойдаланишга топширилди. Мазкур ижтимоий лойиҳани амалга оширар экан, UCell болаларнинг фаол ҳордиғи хавфсиз ва ҳимояланган бўлишига алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳар доим — майдонча учун жой танлашда, қурилиш давомида, ўйин ва спорт ускуналарини сотиб олишда айнан шу омил асос бирламчидир.
Навбатдаги болалар майдончалари Наманган, Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида фойдаланишга топширилади. UCell’нинг ижобий ташаббуслари давом этади ва Ўзбекистон аҳолисини ўз лойиҳалари билан хурсанд қилади.
UCell компанияси қурилиш бўйича ўз ҳамкори — Инфранет Асиа компаниясига, шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлигига алоҳида миннатдорчилик изҳор қилади.