Фан-техника | 21:13 / 11.03.2016
2067
1 дақиқада ўқилади
Apple ходими фондаги иловаларни ўчириш аккумулятор қувватини узайтириши ҳақидаги фикрга изоҳ берди
Кўпгина iPhone ва iPad фойдаланувчилари аккумулятор қуввати тежалади, деган умидда фонда ишлаётган иловаларни ўчириб ташлашни одат қилган.
Apple компаниясининг дастурий таъминот борасидаги катта вице-президенти Крейг Федериги бу фикрга изоҳ берди.
“Йўқ ва яна йўқ”, – деди компания вакили.
Apple’нинг расмий сайтида фондаги иловаларни ўчириш фақатгина дастурий таъминот ёки илованинг ўзи хатолик билан ишлаганда кераклиги ёзилган.