Иқтисодиёт | 10:16 / 11.03.2016
2372
1 дақиқада ўқилади

Colgate-Palmolive директори кокаин можароси туфайли лавозимини тарк этди

Colgate-Palmolive Co. Компанияси ва Канада Қироллик банки директори Жао Педро Рейнхард кокаин гиёҳвандлик моддасини тарқатишда айбланганидан икки ҳафта ўтиб ўз лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар тарқатмоқда.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Канада қироллик полицияси 70 ёшли Жао Педро Рейнхардни гиёҳвандлик моддаларини ташиш ва сотишда айблаб чиққанди.

Қироллик банки 10 март куни Рейнхардни ҳеч қандай тушунтиришларсиз директорлар кенгашидан четлатишга қарор қилди. Қайд қилинишича, Рейнхард Канададаги бу йирик банкка 2000 йилдан буён директорлик қилиб келаётганди.

Рейнхард шунингдек Colgate-Palmolive Co. директорлигидан ҳам кетган. 6 апрель куни директорлар кенгаши иштирокида янги сайлов бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Манбада берилган хабарга кўра, Рейнхард янги кенгашда ўз ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмайди.