Жаҳон | 00:04 / 11.03.2016
5656
1 дақиқада ўқилади
Дунёдаги энг катта круиз лайнери сувга туширилди
Дунёдаги энг катта круиз лайнери "Harmony of seas" 10 мартда Франциянинг Сен-Назер шаҳридаги кемасозлик верфидан денгизда биринчи синовлардан ўтиш учун сувга туширилди.
STX France компанияси томонидан қурилган лайнер АҚШнинг Royal Carribean International (RCI) компаниясига май ойи ўртасида берилиши кутилмоқда.
Лайнернинг узунлиги 362 метр, эни 66 метр, баландлиги 70 метрни ташкил қилади. Унинг бортида 6 минг йўловчи ва 2 минг экипаж аъзоси жойлаштирилиши мумкин.