Жамият | 19:36 / 11.03.2016
1822
1 дақиқада ўқилади
Франкфуртда чўкиб кетган қочқин боланинг йирик граффити пайдо бўлди
Франкфуртда чўкиб кетган суриялик қочқин бола — Айлан Курдийнинг йирик граффити пайдо бўлди, деб ёзмоқда Reuters.
“Биз болалар нобуд бўлаётганидан хафамиз”, — деди рассом Юстус Бекер.
Унинг сўзларига қараганда, граффитини чизиш учун 50 литр бўёқ ва 80та бўёқли баллонча ишлатилган. Бекер ўзининг бу иши билан жаҳон аҳлини муҳожирлар масаласига яна бир бор эътиборини тортишга қаратишни истаган.