Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:59 / 11.03.2016
1117
1 дақиқада ўқилади
Германия президенти Йоахим Гаук март охирида Хитойда бўлади
Германия президенти Йоахим Гаук жорий йилнинг март ой сўнгида давлат ташрифи билан Хитойда бўлади. Бу ҳақда ХХР ТИВ вакили Лу Кан хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, Гаук ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 20—24 март кунлари оралиғида Хитойга келади.
Бу ташриф бўйича бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш