Жамият | 18:23 / 11.03.2016
3564
1 дақиқада ўқилади

Жасур Умиров хонанда Азиз Ражабийга маслаҳат берди

Хонандалар Жасур Умиров ва Азиз Ражабий “Даракчи” нашрининг “Ринг майдони” лойиҳасида турли мавзулар бўйича фикрий баҳсга киришишди.

“Хит” қўшиқлар яратиш борасида мулоҳаза билдирган Жасур Умиров ҳамкасбига “Гапим оғир ботмасин, аммо сизга икки оғиз маслаҳат бермоқчиман. Замонавийлик билан миллий мумтоз билимларингизни бирлаштиринг. Ёшларбоп мусиқа билан мумтоз оҳангларни жамлаган ҳолда, ҳали ҳеч ким қилмаган йўналишни олиб чиқишингиз мумкин-ку”, дейди.

Азиз Ражабий эса “Ростини айтсам, ўзим ҳам бу борада кўп бош қотирганман. Аммо фақати замон талаби деб, енгил мусиқалар билан ўзимни чегаралай олмайман. Мен буюк санъаткорлар авлодиданман. Бугун машҳур бўлиш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган айрим ёшлар сингари ўзимни ҳар ишга ураверсам, оила аъзоларим мендан хафа бўлиши мумкин”, деб жавоб берган.