Жамият | 23:57 / 11.03.2016
1780
1 дақиқада ўқилади
Жеймс Кук совғалари аборигенларга қайтариб берилди
Британиялик тадқиқотчи Жеймс Кукнинг совғалари гавайилик аборигенлар (туб аҳоли)га қайтириб берилди.
1779 йилда Кук аборигенлардан ёпинчиқ ва патли дубулға қабул қилади. Маҳаллий аҳоли билан муносабатлар ёмонлашгач, тадқиқотчи жонига қасд қилинади. Совғалар шахсий тўпламга айланади, кейинчалик Янги Зеландиядаги миллий музейда 100 йил давомида сақланиб келинади.
Совғаларни туб аҳолига қайтариб бериш бўйича музокарлар 3 йил давом этди. Ёпинчиқ ва дубулға Веллингтондаги музей биносида аборигенлар вакилига қайтариб берилди, деб хабар қилади Maori Television. «Биз маданиятимиз учун жуда муҳим саналган нарсаларни қайтариб оляпмиз», – деб таъкидлашди улар.
Ёпинчиқ ва дубулға Гавайи оролидаги Бишоп музейида намойишга қўйилиши режалаштирилган.