Спорт | 09:23 / 11.03.2016
2139
2 дақиқада ўқилади

Луи ван Гаал: «Ливерпуль» 2та бўлмағур гол урди – бири пенальтидан, иккинчиси офсайддан»

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал «Ливерпуль» га қарши Европа лигаси 1/8 финалидаги 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ливерпуль»да фантастик муҳит ҳукм сурдм. Биринчи таймда улар жуда яхши ўйнашди, биз уларнинг прессингига қаршилик кўрсата олмай қолдик. Де Хеанинг ҳаракатлари аъло даражада бўлди, аммо кераксиз жойда дарвозамиз томон пенальти белгиланди.

Танаффусдан кейин биз тактик ўзгаришлар қўлладик. Лекин бундан ҳеч иш чиқмади.

Иккинчи таймда рақиб яна бир "арзон" гол урди. Ҳа, у ерда офсайд бор эди. Бу оғир ўйин бўлди. 0:2 ҳисобидаги мағлубият – оддий натижа эмас, вазиятни ўзимиз томонга оғдириш осон иш эмас, аммо биз 1 ҳафтадан кейин кечадиган жавоб ўйинида шундай муҳит ярата олсак, мақсадимизга эришишимиз мумкин.

«Ливерпуль» бугун ғалабага ҳақли эди. Мен Маруан (Феллайни) билан юз берган вазиятни (Эмре Жанга қўполлик қилган ҳолат) аниқ кўра олмадим, аммо у бугун майдондаги энг яхшилардан бири бўлди», – дейди ван Гаал.