Милтиқ хуш кўрувчи онани ўз фарзанди отиб қўйди
Тўрт ёшлик бола милтиқларни хуш кўрувчи онасини орқасидан отиб қўйди, деб хабар берди Флорида штати расмийлари.
31 ёшлик милтиқ мухлисаси Жейми Гилт (Jamie Gilt) яқин кунларда ўзининг фарзандининг қуролда отиш натижаларини онлайн тарзда мақтанган эди, лекин сешанба куни у ўз ўғли билан машинада магистрал бўйлаб кетаётганда, орқадан фарзанди отиб кўйган. Ўқ машина ўриндиғидан ўтиб кетган.
«Бизнинг тергов натижаларимизга кўра, қурол жабрланувчи томонидан қонуний эгалик қилинган ва жабрланувчи ўз фарзанди қуролни қўлга киритганлигидан хабардор бўлмаган», деб таъкидлашди Путнам округи шерифи идора вакиллари.
Полиция воқеа қандай содир бўлганлиги ҳақида Гилт билан суҳбат қура олмаган, чунки унинг ҳолати оғир аҳволда эди. Лекин уларнинг огоҳлантиришича, боланинг қўлига қандай қилиб милтиқ тушиб қолганлиги аниқланганда, Гилт полиция томонидан жавобгарликка тортилиши ҳам мумкин.
Қурол 45 калибрлик қўл милтиғи бўлган ва NBC Newsнинг хабарига кўра, бола уни машина полидан топиб олган.
Она ва бола отни олиб келиш учун йўлга тушишган ва кутилмаганда машина юришдан тўхтаб қолган. Полиция бунинг сабабини текшириш учун машина ёнига яқинлашганда зўрға нафас олаётган Гилт ўғли уни тасодифан отиб қўйганини айтади. Гилт ўғлининг исмини ошкор қилишни истамаган.
Гилт фейсбукдаги саҳифасида ҳар доим қурол кўтариб юришни тарафдори бўлган ва қўлида милтиқ билан бошида «cowboy» шляпа кийган ҳолатдаги суратини ҳам жойлаган.
Шунингдек, у фейсбукда қурол олиб юриш бўйича бўлган муҳокамада ўзидан фахрланиб қуйидагича изоҳ қолдирган: «Ҳаттоки менинг 4 ёшли ўғлим ҳам милтиқдан аниқ нишонга уришни билади».