Жамият | 20:34 / 11.03.2016
7343
1 дақиқада ўқилади

Мирза Азизов Муқимий театрига директор этиб тайинланди

“Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовни Муқимий номидаги мусиқали драма театри раҳбари этиб тайинлади.

“Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси расмий вакилининг тасдиқлашича, Мирза Азизов 2016 йилнинг 1 мартидан бошлаб лавозимга киришган.

Маълумот: Мирза Азизов 1963 йил 22 майда Наманган вилоятининг Чуст туманида туғилган. 1987 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган. Мирза Азизовнинг театр ва кино соҳасида меҳнатлари 1999 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2015 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.