Спорт | 20:29 / 11.03.2016
2719
5 дақиқада ўқилади

Олий Лига, 2-тур: «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Локомотив» ўз ўйинларида ғалаба қилди

Бугун, 11 март куни Ўзбекистоннинг 5та стадионида футбол бўйича 2016 йилги Олий Лига баҳсларининг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

«Андижон»  – «Локомотив» 
Дастлаб "Локомотив" "Андижон" майдонига сафар қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тошкентликлар сафида Темурхўжа Абдухолиқов дубль қайд этган бўлса, Сардор Мирзаев ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Андижонлар эса бунга фақат Отабек Валижоновнинг голи билан жавоб қайтаришди.

"Андижон" - "Локомотив" — 1:3
Голлар: Отабек Валижонов (90) - Сардор Мирзаев (25), Темурхўжа Абдухолиқов (80, 87),
"Андижон": Хуршид Хўжаев, Ғулом Ўрунов, Неманья Йованович, Даврон Турсунов, Азамат Исроилов, Иқбол Бобохонов, Иброҳим Отахонов, Жавлон Гусейнов, Раббимжон Хасанов, Бобур Акбаров, Алишер Шоғуломов, Отабек Валижонов.
"Локомотив": Игнатий Нестеров, Неманья Яничич, Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Мирзаев, Салим Мустафаев, Кахи Махарадзе, Темур Кападзе, Санжар Шоахмедов, Олег Зотеев, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов.
Огоҳлантиришлар: Д.Турсунов 66, О.Валижонов 71

«Машъал» – «Металлург»
“Машъал“ ўз майдонида “Металлург“ жамоасига 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Бекободликлар сафида Жавоҳир Эсонқулов, Мирғиёс Сулаймонов ҳамда Зоҳид Абдуллаев голларга муаллифлик қилишган бўлишса, муборакликлар сафида ягона голни Зафар Тўраев ҳисобига ёзилди.

"Машъал" - "Металлург" — 1:3
Голлар: Зафар Тўраев (11) - Жавоҳир Эсонқулов (52), Мирғиёс Сулаймонов (72), Зоҳид Абдуллаев (80)
"Машъал": Ботир Носиров, Искандар Шайқулов, Ғиёсжон Комилов, Жамшид Хасанов, Шаҳзод Шайманов, Аббос Шодмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Ғуломҳайдар Ғуломов, Аваз Агалиев, Зафар Тўраев, Шаҳбоз Эркинов
"Металлург": Зафар Сафоев, Ҳикмат Хошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Аюбхон Нўмонов, Жавоҳир Эсонқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мурод Тошматов, Жаҳонгир Абдумўминов, Саидхон Абдужабборов, Мирғиёс Сулаймонов.
Огоҳлантиришлар: Ҳ.Ҳошимов 65, И.Қобилов 90.

«Олмалиқ» – «Насаф»
"Насаф" эса меҳмонда “Олмалиқ“қа қарши ўйнади. Олмалиқдаги ўйиннинг 26-дақиқасида Фарҳод Тожиев ҳисобни очди - 1:0. Баҳснинг 72-дақиқасида жамоадошлари бошлаган ҳужумни Баҳром Абдураҳимов гол билан якунлади - 1:1. 82-дақиқада захирадан майдонга тушган Дилшод Раҳматуллаев "Насаф"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:2. 89-дақиқада Сайдулла Раҳматов ўз ҳисобига мавсумдаги илк голини ёзиб қўйди - 1:3.

"Олмалиқ" - "Насаф" — 1:3
Голлар: Фарҳод Тожиев (25) - Бобур Абдуҳолиқов (72), Дилшод Раҳматуллаев (82), Азамат Алланиёзов (84).
"Олмалиқ": Умид Хонимқулов, Ислом Иномов, Дарко Стоянович, Евгений Гоголь, Раҳматулло Бердимуродов, Яраслав Мартинюк, Фарҳод Тожиев, Зоҳир Пиримов, Дониёр Исмоилов, Дилшод Жўраев, Руслан Вагапов
"Насаф": Элдор Суюнов, Мақсуд Каримов, Азиз Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илхом Шомуродов, Артур Геворкян, Баҳром Абдураҳимов, Деян Больевич, Эркин Бойдуллаев, Шерзод Аъзамов, Бобур Абдуҳолиқов.
Огоҳлантиришлар: Умид Хонимқулов 42, Эркин Бойдуллаев 80

«Сўғдиёна» – «Бунёдкор»
“Бунёдкор“ сафарда “Сўғдиёна“ни кичик ҳисобда мағлуб этди. Биринчи бўлимнинг 25-дақиқасида Баҳодир Насимов томонидан урилган ягона гол натижада тошкентликларга ғалабани тақдим этди.

"Сўғдиёна" - "Бунёдкор" — 0:1
Гол: Баҳодир Насимов (25)
"Сўғдиёна": Темур Ғаниев, Жаҳонгир Жиямуродов, Фаруҳ Шотурсунов, Элдор Орипов, Мурод Холмуҳаммедов, Собир Ҳамидов, Санжар Рашидов, Музаффаров, Сарвар Жўраев, Ҳакимов, Сардор Собирхўжаев
"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Акром Комилов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Юрица Булят, Рустам Ашурматов, Жавлон Иброҳимов, Минори Сато, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Баҳодир Насимов.
Огоҳлантиришлар: Жавлон Иброҳимов 8, Достонбек Ҳамдамов 84, Шакер Зуаги 86.

«Пахтакор» – «Қўқон-1912»
"Пахтакор" ўз майдонида "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилди. 18-дақиқада Жамшид Искандеровнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 1:0. Иккинчи бўлим бошида Шерзод Каримовнинг пасидан сўнг Игорь Сергеев дублга эришди - 2:0. Орадан кўп ўтмай Машариповнинг тўп узатишидан кейин Шерзод Каримовнинг ўзи ҳам гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Учрашув тугашига 4 дақиқа қолганида Суҳроб Бердиев якуний натижани ўрнатди - 4:0.

"Пахтакор" - "Қўқон-1912" — 4:0
Голлар: Игорь Сергеев (18), Игорь Сергеев (57), Шерзод Каримов (63), Суҳроб Бердиев (85).
"Пахтакор": Никита Рибкин, Владимир Козак, Азим Аҳмедов, Камолддин Тожиев, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Жамолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Игор Сергеев.
"Қўқон-1912": Андрей Бакланов, Миржалол Қурбонов, Жалил Кимсанов, Баҳодир Акрамов, Отабек Зокиров, Достон Турсунов, Фурқат Ҳасанбоев, Илья Ильин, Алишер Зиёвуддинов, Абдуллоҳ Олимов, Ойбек Нурбоев.
Огоҳлантириш: Ойбек Қиличев 80

Эртага, 12 март куни мухлислар "Обод" - "Бухоро", "Шўртан" - "Қизилқум" ҳамда "Нефтчи" - "Навбаҳор" қарама-қаршиликларига гувоҳ бўлишади.