Ўзбекистон | 16:03 / 11.03.2016
1900
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекэнерго» АЖ энергетика технологияларини сотиб олиш учун тендер эълон қилди

«Ўзбекэнерго» АЖ Ўзбекистон саноат корхоналарида энерготежамкорликни ошириш дастури доирасида энергетика технологиялари олиб келиш ва ўрнатиш лойиҳаси бўйича тендер эълон қилди. Бу ҳақида uzdaily.uz хабар бермоқда.

Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистонга “Ўзбекистон саноат корхоналари энергосамарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалиётга тадбиқ қилиш учун Жаҳон банкининг 100 млн доллар миқдоридаги маблағини қўлга киритди.

Танлов бўйича таклифлар жорий йилнинг 11 майига қадар топширилиши талаб этилади.