Жаҳон | 07:50 / 11.03.2016
2567
1 дақиқада ўқилади
Пентагон ИШИДнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандиси қўлга олинганини тасдиқлади
Пентагон АҚШ махсус кучлари ИШИДнинг кимёвий қурол ишлаб чиқариш бўйича бош муҳандисини қўлга олганларини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Пентагон баёнотида Сулаймон Довуд ал-Афарий, шунингдек Абу Довуд исми билан ҳам маълум бўлган кимса қўлга олингани айтилган. Айни вақтда у Ироқ ҳукумати назоратида қолмоқда.
Пентагоннинг таъкидлашича, Абу Довуд ИШИДнинг кимёвий қуроллар объектлари ва турли кимёвий ишлаб чиқаришлари ҳамда бу тузилмада ишловчи ва унга алоқаси бор одамлар ҳақида батафсил маълумот берган.