Спорт | 11:23 / 11.03.2016
2077
1 дақиқада ўқилади
Пол Скоулз: «МЮ»га янги фалсафа керак эмас. Жамоанинг 20 йилдан буён ўз фалсафаси бор»
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз Европа лигаси 1/8 финал доирасидаги «Ливерпуль»га қарши учрашувдаги мағлубиятдан (0:2) кейин Луи ван Гаал бошчилигидаги жамоа ўйинига баҳо бериб ўтди.
«МЮ» трансферлар учун 300 миллион фунт сарфлади. Натижа эса жамоа АПЛда олтинчи ўринда бормоқда ва Европа лигасида иштирок этмоқда. Аслида эса жамоа «Барселона», «Реал» ва «Бавария» билан рақобат қилиши керак эди.
«Манчестер Юнайтед»га янги фалсафа керак эмас. Клубнинг ўз фалсафаси бор ва у 20 йилдан бери ишлаб келади», – дея гапириб ўтди Скоулз BT Sport телеканалидаги нутқида.