Жаҳон | 10:25 / 11.03.2016
1841
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистонлик чегарачиларни терроризмга қарши курашга ўргатиш бошланди
Қирғизистон чегара хизмати вакилларини террорчилик ва экстремистик ташкилотларга ҳарбий қарши чоралар кўришга ўргатиш кампанияси бошланди. Бу ҳақдаги маълумот мамлакат жамоатчилик билан алоқалар бўлими департаменти томонидан эълон қилинди.
"Чегара хизмати бўлимларига халқаро терроризм ва экстремистик ташкилотлар билан курашиш мақсадида профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади маълумотда.
Ўқув машғулаотлари хавфли вазиятларда террорчиларни йўқ этишга қаратилган машғулотлар билан бойитилган. Шахсий таркиб билан ушбу машғулотларни мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси мутахассислари ўтказмоқда.