Рафаэль Бенитес: «Мен буюк жамоага уни АПЛда олиб қолишда ёрдам бериш учун келдим»
«Ньюкасл» жамоасининг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес ўзининг янги ишида ўзидан кутилаётган вазифа ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Мен инглизларнинг буюк жамоаси бошқарувига келдим. Жамоани премьер-лигада олиб қолишда ёрдам бераман.
Бу даъват нафақат мен учун, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар учун ҳамдир. Биз биргаликда бир мақсад йўлида ҳаракат қилишимиз керак. Шунинг учун, мен мухлислардан тўла қўллаб-қувватлашларини сўрайман.
АПЛга қайтиш мен учун оиламга яқинроқ бўлиш имконини беради. Уйим ва оилам Англияда. Мен шу туфайли ҳам бахтиёр бўламан», – дейди Бенитес.
Эслатиб ўтамиз бугун жамоа раҳбарияти қониқарсиз натижалар туфайли Стив Макларенни истеъфога чиқарди. Кўп ўтмасдан унинг ўрнига жамоани Бенитес 3 йил давомида бошқариши ҳақида маълум қилинди.
Айни вақтда, 28 тур ўйинларидан кейин «Ньюкасл» 24 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 19 ўрнида бормоқда.