Спорт | 21:30 / 11.03.2016
1682
1 дақиқада ўқилади

Роналду ЕЧЛ ҳафталигининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

УЕФА Мадриднинг "Реал" клубининг ҳужумчиси Криштиану Роналдуни Чемпионлар Лигасида жорий ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топди.

УЕФА расмий сайтида маълум қилинишича, Роналду 56 фоиз овоз йиғиб, Златан Иброҳимович (34 фоиз) ва Халкни (6 фоиз) ортда қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, Роналду "Рома"га қарши жавоб учрашувида битта гол ва битта голли узатма амалга оширди.

Бу учрашувда "Реал" "Рома"ни 2:0 ҳисобида енгиб, Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олди, Роналду эса Чемпионлар Лигасида навбатдаги рекордини ўрнатди, яъни у мусобақанинг плей-офф босқичида ўйин ўтказиш бўйича рекордчига айланди. "Рома" билан учрашув Роналду учун Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичларидаги 57-учрашув бўлди.