Жаҳон | 12:40 / 11.03.2016
2448
1 дақиқада ўқилади

Манба: Сурия федераллаштирилиши мумкин

Сурияда низоларни ҳал этиш музокараси иштирокчилари Сурияни федераллаштириш эҳтимоли хусусида муҳокама қилишмоқда.

Уларнинг фикрича, федерал тузилишни жорий этиш Суриянинг яхлитлигини сақлаб қолиш имкониятини мустаҳкамлайди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашида ушбу ғояни Ғарб мамлакатлари ҳамда Россия қўллаб-қувватлаганини маълум қилишди, деб хабар беради Reuters.

Таклиф махсус вакил Стаффан де Мистурага етказилган.