Жамият | 16:51 / 11.03.2016
3641
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда икки хориж машинаси иштирокида йирик йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди

11 март куни Тошкент шаҳрида икки — Toyota Prado ва BMW машиналари ўртасида йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда фейсбукдаги «Водители Ташкента» гуруҳида маълум қилишган.

Фойдаланувчиларнинг қолдирган изоҳига қараганда ҳодиса пойтахтнинг Ц-5 мавзесида, Германия элчихонасида ёнида содир бўлганлигини билиш мумкин.

Изоҳ қолдирганлар орасида Светик Московцева номли фойдаланувчи BMW машинаси унинг турмуш ўртоғи эканлиги, ҳозирда унинг саломатлиги жйоида эканлигини айтиб ўтган. Шунингдек, унинг сўзларига қараганда, Toyota Prado ҳайдовчиси қиз бола бўлган.

Жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

 

Тошкентда икки хориж машинаси иштирокида йирик йўл транспорти ҳодисаси содир бўлди

Опубликовано Kun.uz 11 марта 2016 г.