Ўзбекистон | 14:55 / 11.03.2016
3414
2 дақиқада ўқилади

UCell абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича ўз офислари тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда

UCell бутун Ўзбекистон бўйлаб абонентларга хизмат кўрсатиш бўйича ўз офислари тармоғини кенгайтиришни давом эттиримоқда.

2016 йилнинг 11 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида UCell’нинг янги офиси ўз эшикларини очди. Тантанали очилиш маросимида UCell ва ОАВ вакиллари, фахрий меҳмонлар, компания мижозлари қатнашди. Наврўз тантаналарига бағишланган янги офис очилиши Денов тумани аҳолиси учун ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

Офис дизайни ТелиаСонера компаниялари гуруҳининг халқаро стандартларига мувофиқ тарзда — скандинавча ихчам услубни миллий ўзига хослик билан уйғунлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган. Янги офиснинг очилиши хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди ва компания Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўз абонентларига янада яқинлашди. Ҳозирги кунда UCell компаниясининг бутун Ўзбекистон бўйлаб, хусусан, Деновни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, 23 та ўз офиси бор.

Элдор Сулаймонов, Савдо ва хизмат кўрсатиш каналларини бошқариш департаменти директори: “Мижозга йўналганлик — компаниямиз эътибори қаратиладиган энг асосий жиҳатдир. UCell’нинг шаҳар марказида жойлашган янги офиси очилиши бу йўналишдаги навбатдаги қадам бўлди. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг барча йирик шаҳарларида UCell’нинг ўз офислари очилган. Мақсадимиз — барча офислардаги хизмат кўрсатиш сифатини ягона юқори даражага олиб чиқиш. Абонент қайси офисга мурожаат қилишининг аҳамияти йўқ — у ўзига зарур барча хизматлар тез ва сифатли кўрсатилишига ҳар доим ишончи комил бўлиши керак”.

Офиснинг очилиши анъанавий байрамона дастур ва компания абонентларига эсдалик совғаларини улашиш билан давом этди. Бундан ташқари, Денов аҳли ижобий ҳиссиётлар ва UCell ходимларининг самимий қутловларини қабул қилиб олди.